Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

CHOTA MADRE

Эквадор

Чота Мадре эквадор мусиқасини «бомба» жанри орқали кенг ёйиш ва тақдим қилишни мақсад қилиб олган маданий ҳаракат бўлиб, унинг асосини Эль-Валле-дель-Чота ташкил қилади. Жамоа ижро этаётган мусиқа ритмининг ватани Эль Чота ҳисобланади. “Бомба” жанри эса Эквадорнинг Карчи ва Имбабура худудида истиқомат қиладиган махаллий, аралаш ва африкалик қавмлар маданиятининг ўзаро айирбошлиги натижасида дунёга келган. Бу жанрнинг асосини шу худудда яшаётган африкаликларнинг авлодлари томонидан қўлда тайёрланган бомба барабанлари зарблари ташкил қилади. Рекуинто (кичик гитара), гуиро ҳамда қўшиқ ҳамоҳанглигида тингловчилар мусиқанинг ранги, туйғулари ва эхтиросларидан баҳраманд бўлишади.

Жамоа ижроси орқали ўз маданий меъросининг қуввати, ғурури ва тарихини анъанавий ва замонавий ритмлар уйғунлигида турли қатламдаги тингловчилар, катта ёшдаги ва ўсиб келаётган авлод қалбига етказиб келмоқда.