Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

La Banda Morisca

Испания

XIII-XV асрларда Мавритания худуди Андалуз қироллиги, Арагон ва Кастилия давлатлари орасидаги ўзгарувчан чегара вазифасини бажариб, у ерда христиан ва мусулмон савдогарлар, қочоқлар ва кўчманчилар, ҳамда Иберия ярим оролига биринчи бўлиб келган циганлар ҳамжихатликда яшашган. Турли шакл ва ғояларнинг қоришмасидан пайдо бўлган ўзига хос маданият кейинчалик “Канте Джондо” номи билан машхур бўлган ва кристаллашиб борган. Андалусиянинг Херес-де-ла-Фронтера худудидан ташриф буюрган жамоанинг номи ҳам айнан шу маънода бўлиб La Banda Morisca – Мавритания оркестри деганидир.

La Banda Morisca – эхтиросли мусиқачилар жамоаси, уларнинг ҳаммаси ҳам турли мусиқий саргузаштларнинг ташкилотчилари ва иштирокчиларидир. Улар бугунги кунда “дунё мусиқаси” оламининг эътиборга лойиқ жамоалари қаторига кирган. Уларнинг мусиқий репертуари анъанавий шарқ ва ғарб мусиқаси, жанубдан Ўрта Ер денгизи таъсирида хосил бўлган меъросга оригинал ва ижодий ёндошув орқали шаклланган. Уларнинг иккита мусиқий альбоми мавжуд ва хозир учинчи альбом устида ижод қилишмоқда.

Уларнинг ижодий сафарлари АҚШ, Канада, Марокаш, Франция, Чехия ва Португалия шаҳарларида улкан мувофаққиятларга эришди. Эндиги гастроль концертлари Ўзбекистон, Қозоқстон, Ҳиндистон ва Польша давлатларига уюштирилмоқда.