Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

БАҲОР АНЪАНАВИЙ МУСИҚА ЖАМОАСИ

Вьетнам

Жамоа Ханойдаги Вьетнам миллий мусиқа академиясининг анъанавий вьетнам мусиқасига ихтисослашган беш мусиқачидан ташқил топган. Жамоа аъзолари вьетнам анъанавий мусиқа асбобларида турли мусиқа асарларини ижро этиш билан бутун дунёдан томошабинларнинг олқишларига сазовар бўлиб келмоқда. Жамоа ижро этаётган мусиқий асбоблари сирасига торли чолғулар, бамбукдан ясалган най, пипа, трунг, гуна, кни мусиқий асбоблари, яхудийлар арфаси, ой гитара кабилар киради. Жамоанинг мақсади анъанавий мусиқанинг энг буюк ютуқларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий анъаналар рухида тарбиялаш ҳамда ўз миллий мусиқий меъросини дунё бўйлаб кенг тарғиб этишдан иборат. Жамоа иштирокчилари: Данг Ти Хоаи Ту –жамоа раҳбари (трунг ва гуна мусиқий асбоблари) Нгуен Тхи Нгок Май –бамбук найи, яҳудий арфаси чолғучиси ва халқ рақслари ижрочиси Луонг Дие Кам –пипа мусиқий асбоби ва анъанавий барабан, Ви Ти Ту –трунг ва бошқа торли мусиқа асбоблари, Фам Кью Тон –кни мусиқа асбоби ва ой гитара ижрочиси ўз ўрнида халқ қўшиқлари хонандаси.