Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

KANTA DAB DAB

Непал

KANTA dAb dAb – ситор, бас ва перкуссия триоси. Ўз ижодини этник, анъанавий, непал классикаси ва ғарбнинг бошқа мусиқий оқимларидан олган илҳомлари асосида эклектик ҳиссиётлари оғушида амалга оширади. Ҳиндистон, Австралия, Гонконг ва Буюк Британияда бўлиб ўтган бир қанча концертлар ва халқаро фестиваллар иштирокчиси Сунит Кансакар йигирма йил давомида гитара ва ситорда мусиқа ижро этиб келмоқда. Шу билан бирга у Непалдаги мусиқа марказининг овоз муҳандиси ва маслаҳатчиси. Рижу Талдҳар йигирма йиллик профессионал бас ижрочиси маҳоратига эга. Непал мусиқа марказида Ғарб мусиқаси бўлими бошлиғи вазифасида ишлаш билан бирга Катманду университетининг Этномусиқашунослик йўналишида дарс бериб келмоқда. Нихил Туладҳар барабанчи ва мусиқа ўқитувчиси, Буюк Британия, Франция, Австралия, Япония, Гонконг, Корея ва АҚШ давлатларидаги бир қанча ҳалқаро фестивалларда иштирок этган. Бу мусиқачилар жамоа шаклида турли тоифадаги фестиваллар ва концертларда иштирок этишган. Улар орасида Водий мусиқаси фестивали, RS MOTO, 2016-2017 йилда Непал конвенцияси, Каустинен фестивали, World Village фестивали, Германиянинг Elbhangfest каби фестивалларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.