Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

САУГЕС ДУЭТИ

Литва

Saugės – этномусиқачилар Лорета Сунгайлене и Аудроне Вакаринене дуэти бўлиб улар Литванинг архаик монофоник ва полифоник мусиқаси, маросим қўшиқлари ва халқ мусиқасини ижро этишади. Улар ўз қўшиқларини скрипка, канкл ва бошқа миллий чолғу асбоблари билан бойитишади. Лорета ва Аудроне 17 йилдан буён Литва Миллий маданият марказида фаолият олиб боришади. Улар Литва фольклори экспертлар кенгаши аъзолари, Литва қўшиқлари тўплами муҳаррирлари, “Балтика” ва “Скамба скамба канклас” халқаро халқ мусиқаси фестиваллари ташкилотчиларидирлар. Бундан ташқари, улар бир нечта фольклор жамоаларига раҳбарлик қилиб келишмоқда. Улар фаолияти хаваскор фольклор жамоалари ўртасида ўтказилган танловларда юқори баҳоланиб, “Йилнинг энг яхши фольклор жамоаси” ва бошқа юқори унвонларга сазовор бўлишган. Жамоанинг бир нечта мусиқий альбомлари ва таълим сохасига қаратилган аудио қўлланмалари чоп этилган. Жамоа Литва ва ундан ташқарида фольклор томошалари ва рақс кечалари ҳамда фольклор йўналишидаги тренинглар ўтказиб келишмоқда. 2015-2016 йилларда «Visa Lietuva šoka» («Литва рақслари») номли маданий тадбир ташкил этишиб унда йигирма мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди.