Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

"МУРАС"

Қирғизстон

“Мурас” сўзининг таржимаси мерос бўлиб, жамоада кўп мусиқа асбобларининг уста ижрочилари Шерқул Шерик уулу(ўғли), Темирлан Совет уулу, Эмилбек Ишенбек уула ва Айсана Оморовалар қўмиз, қил-қияқ, чоор, сибизға, чопо-чоор, темир оғиз-қўмиз, жиғач оғиз-қўмиз каби мусиқий асбоблар ҳамда вокал ёрдамида ўз ижодларини томошабинларга тақдим этади. Жамоанинг мусиқий асарлари асосини асл анъанавий қирғиз мусиқаси ташкил этади. Фольклор мусиқасининг бойлигини сақлаб қолган ҳолда уни бугунги кун эстетикаси ва томошабин дидига мослаштиришга ҳаракат қилишади. Жамоанинг мақсади қирғиз анъанавий мусиқасини тарғиб қилиш орқали ўз маданиятини сақлаб қолиш ва кенг тарқатишдан иборат. Шу билан биргаликда, “Мурас” замоанвий қирғиз мусиқаси асарларини ҳам ижро этади. Жамоанинг ташкил топганига унча кўп вақт бўлмаган бўлса ҳам, бир нечта халқаро фестивалларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Улардан мисол учун Эрондаги “The Second International Music Festival of Mohammad rasulallah” ва Италия, Франция, Швейцария, Австрия, Нидерландия, АҚШ ва бошқа бир қатор давлатлардаги концертларни келтириш мумкин.