Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

НАНТИСИЯ

Италия

Жамоа Аннализа Мессина (хонанда), Фердинандо Гиделли (гитара), Пеппа Вертальди (зарбли чолғулар), Убальдо Тартаглионе (гитара ва мандолина), Донато Тартаглионе (бас) ва баъзи жонли концертларда Пина Валентино (перкуссия) ва Альмериго Пот (флюгельхорн)дан ташкил топган. Жамоа дунё мусиқаси коинотидаги асл оқимларни джаз, кантри ва бошқа оммабоп мусиқий йўналишлар билан бойитиб ижро этади. Бу асарларнинг ўзига хослиги нафақат бундай омихталик, балки Аннализа Мессинанинг чуқур ва майин овози, турли маданиятларга тегишли бўлган мусиқий асбоблар – гитара, классик контрабас, Ўртаер денгизи атрофидаги халқларга тегишли бўлган мандолин ва зарбли чолғулар, рок ва блюз электрик гитараларининг уйғунлиги орқали ҳам таъминланади. Мусиқа оламига кириб келганига кўп вақт бўлмаган бўлса ҳам, жамоа “Суммонте” этник мусиқа фестивали (Австрия), “Ўртаер денгизи йўллари” фестивали ва Казартавккьядаги катта санъат байрамида иштирок этиб, томошабинлар ва мутахассислар эътиборини қозонди.