Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

INO АНСАМБЛИ

Индонезия

ИНО ансамбли индонезия миллий оркестрининг энг кичик кўриниши бўлиб, 2010 йилда халқаро мусиқий алмашинув учун шароит яратиш мақсадида Индонезиянинг турли махаллий чолғу асбоблари асосида ташкил этилган. ИНО ансамбли мусиқий асосини бабан мусиқасининг турли шакллари, жумладан Ребана Бьян, Хадрох, Кекимпринг ва Маравис шакллари ташкил этади. Шунга қарамай ансамбль фойдаланадиган турли чолғу асбоблари Индонезиянинг Шимолий Суматра, Ғарбий Суматра, Бали, Ғарбий Ява ва Джакарта ҳудудларига тегишли бўлиб, жамоанинг ҳар бир аъзоси бир нечта мусиқий асбобда ижро этиши мумкин. Шунинг учун ҳам улар тақдим этаётган мусиқа мураккаб ва ўзига хос бўлиб, индонезия маданиятининг турфа хиллигини намойиш этади. Мисол учун “Турфа хиллик овози” номли асар маҳаллий диний мусиқа – Даяк қабиласининг Кендау мусиқаси ва сунний қўшиқлари мусиқий шаклига асосланган. Хендри Десмал Дижериду, Пупуи, Таганинг, Кентунган, Вокал Аде Юхана – Сундан Кенданги, Таганинг, Кентунган, Вокал Риан Пермана – Рубоб, Тарампет, Кентунган, Бедуг, Вокал М. Софьян – Ребана Кецимпинг, Хадрох, Ребана Бьян, Вокал Арипин Эффенди – Ребана Кецимпинг, Хадрох, Ребана Бьян, Вокал М. Амин – Ребана Кецимпинг, Хадрох, Ребана Бьян, Вокал Франки Раден – мусиқа директори.