Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

ЭНТОПИЯ

Греция

“ЭНТОПИЯ” анъанавий мусиқа ансамбли ташкил топганига унча кўп вақт бўлгани йўқ. Унинг асосини чолғучилар – Лефтери Мантзиукас ва Тасос Ставерислар ташкил этади. Улар бир неча чолғу асбобларини чалиш малакасини ўзлаштиришган. Жамоанинг мақсади қадимий анъанавий мусиқа ва Юнонистон атрофидаги ранглар ритмини бутун дунёга ёйишдан иборат бўлиб, бу ҳаракатлар доим икки мусиқий асбоб орқали амалга оширилади. Лефтери Мантзиукас анъанавий тароналар ва қўшиқларни машҳур усталардан ўрганган ва бир қанча анъанавий гуруҳлар таркибида концерт дастурлари, гастроль сафарлар ва фестиваллар, телевидение ва радио эфирларида, шунингдек, байрам тадбирлари, рақс жамоаларининг чиқишлари, театр томошалари ва бошқа оммавий ва ижтимоий тадбирларда иштирок этиб келмоқда. УКорея, Финляндия, Ҳиндистон, Италия, Туркия, Германия, Шотландия, Сербия, Россия ҳамда Чечен Республикаларига ижодий сафарлар уюштирган. Тасос Ставерис – мусиқачи ва педагог. Турли замонавий ва анъанавий юнон мусиқаси гуруҳлари таркибида кўплаб саҳналарда, Юнонистон ва ундан ташқаридаги фестивалларда иштирок этган. Улар орасига Тунисдаги “Мемфис” фестивали, Ханьедаги этник санъат фестивали, Дельфий байрамлари ва Миллий телерадиокомпаниясининг танловларини ҳам киритиш мумкин. Ундан ташқари бир нечта видео роликлар ва спектакллар учун оригинал мусиқа композициялари муаллифи.