Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

MASA-DUO ДУЭТИ

Финляндия

2014 йилда ташкил тоган MdSS-Duo дуэт-оркестри ўз ижодида қадимий ва бугунги куннинг анъанавий халқ мусиқасини жанубий Остробот шиддати билан уйғунлаштирган. Халқ мусиқаси устаси, скрипкачи Киости Йдрвелий, аккордеончи Лаури Котамики билан биргаликда жуда тез, хавфли ҳолатларга бой ва соф фин фольклор мусиқасини ижро этишади. Финландияда ижрочилар бошқа турли мусиқали жанрлар унсурларига эга бўлган янги ва ўзига хос асарлар яратиб, халқ мусиқасининг янги оқимини пайдо қилишди. MdSS-Duo мана шу оқимнинг энг олдинги қаторларида ижод қилиб келишмоқда. Уларнинг реперуарлари асосан яқиндагина қайта ишланган қадимги фин халқ мусиқасидан иборатдир. Устозларидан ўрганган, турли ҳикоянавислик ва мультфильм ҳамда Финландия ҳудудидаги бошқа манбалардан олинган қўшиқлар ҳам мавжуд. Гуруҳ аъзолари фин халқ мусиқий анъаналарининг марказида улғайишган. Улар турли фин халқ мусиқаси ансамбллари билан жуда кўп йиллик ижро малакасига эгадирлар. Бу қаторга Билл Хот, Пулверс, Тоттерссон, Йдрвельдн пелиманнит (Йдрвельд халқ мусиқачилари), Хака, Алавус киширивисет, 5/5, Пирулайнен, Тимо Раутиайнен ва бошқаларин киритиш мумкин. MdSS-Duo ўз фаолияти давомида Финландиянинг халқ мусиқаси фестивалларида – Sata’Hdme Soi, Kaustinen халқ мусиқаси фестивали, Alavus Ryskoot, KevdttA palkeissa ва Folklandia круизида муваффақиятли иштирок этган.