Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

СОҲИБ ПАШАЗАДЕ

Озарбайжон

Озарбайжон Миллий консерваториясини тамомлаган. Мусиқа тарихида илк маротаба “Тор Паганиниси” деган махсус унвонга эга бўлган ва “Қайин барги” (“Березовый лист”) танловида Гран-при соҳиби бўлган. Ниагара фестивалининг “Ипак йўли” қўмитаси томонидан Муғом лойиҳасининг Боку шаҳридаги бош координатори этиб тайинланган. Бир қатор Республика ва халқаро танловлар, фестивалларда ижобий натижаларга эришган. Улар орасида Туркиядаги Мистик мусиқа халқаро фестивали (2002 йил), Эроннинг Фардж шаҳрида ўтказилган халқаро фестиваль (2004, 2005 йиллар), Тбилисидаги “Кавказ халқлари мусиқаси” фестивали (2005 йил), Эрондаги Мозондарон “Каспийолди халқлари мусиқаси” халқаро фестивали (2006 йил) ва бошқа фестивалларни санаб ўтиш мумкин. Турли чет давлатларида концерт дастурлари билан гастроль сафарларида бўлган. Бурса шаҳри давлат симфоник оркестри жўрнавозлигида Туркия шаҳарларида яккахон концерт дастури; Украина, Белорусия, Молдова, Германия ва Гагаузияда ташкил этилган Озарбайжон маданияти кунлари доирасидаги муваффақиятли иштироки; Токиодаги Бутунжахон туризм кўргазмасининг очилиш маросимидаги иштироки ва бошқа қирқдан ортиқ мамлакатларда ўз ижоди билан томошабинлар ва мутахассислар олқишига сазовор бўлган. Ижодий фаолияти мусиқа назарияси йўналишидаги илмий изланишлари билан биргаликда ривожланиб, турли тоифадаги илмий анжуманлар ва босма нашрларда ўз ижодий ютуқларини намойиш қилиб келмоқда. 2001 йилдан Озарбайжон давлат филармониясида мусиқачи сифатида ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда. Шу билан биргаликда Баку мусиқа Академияси ҳамда Озарбайжон Миллий консерваториясида ва Халқ мусиқа чолғулари давлат оркестрида ҳам фаолият олиб бормоқда. 2011 йилда Озарбайжон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган.