Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

«РАЗДОЛЬЕ» ХАЛҚ ЧОЛҒУ АСБОБЛАРИ АНСАМБЛИ

Россия

Ансамбль 2006 йилда “Халқ жамоаси” унвонига сазовор бўлганидан буён, нафақат ўз тумани, балки Россиянинг бошқа ҳудудларида ҳам машҳур бўлиб кетди. Ансамбль иштирокчилари рус халқ ижодининг нозик қирраларини томошабинларга етказишда халқ ва фольклор чолғу асбоблари – жалейка, свирель, калюка, кугикла, арра, коса, қошиқ ва трещотка кабилардан фойдаланиб келишмоқда. Улар умумий ҳисобда, тахминан элликта халқ чолғуларидан фойдаланишади. Сўнги йилларда жамоанинг концертлар географияси кенгайиб ҳудудий ва халқаро фестивал ва танловларда муносиб совринларга эга бўлиб келмоқда. Ўз фаолияти давомида “Раздолье” ансамбли халқ ижодини фаол тарғиб қилиб келмоқда. Репертуарининг асосини Белгород вилояти мусиқий фольклори ташкил этиши билан бирга рус халқ куйлари, қўшиқлари ва рақсбоп тароналарининг қайта ишланган вариантларини ҳам томошабинларга тақдим этиб келмоқда.