Фестивал 2017 иштирокчилари

Иштирокчилар рўйхатига қайтиш

«САФАР» АНСАМБЛИ

Афғонистон

"Сафар" ансамбли Афғонистон миллий мусиқа институти қошида ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига мана шу институтдаги ўз ишининг усталари жалб этилган. Бу ансамбль Афғонистон ва дунё мамлакатлари ўртасидаги дипломатик алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш учун ташкил этилган бўлиб, асосий мақсади – анъанавий жонли афғон мусиқасини сақлаб қолишдан иборатдир. “Сафар” ансамбли халқаро саҳналарда бошқа давлатлар мусиқачилари билан ҳамкорликда афғон халқ мусиқаларини ижро этади ва жозибали ҳамда унутилмас муҳитни ҳосил қилади. Бундан ташқари Афғонистон миллий мусиқа институтининг “Сафар” ансамбли ўз ижодини дунёнинг бир қатор мамлакатлари саҳналарида муваффақиятли тақдим этиб келмоқда. Германиядаги концерт дастурларида “Сафар” ансамбли афғон мусиқасининг энг қадимги мусиқий тароналарини ижро этди. 2014 йилда Кобул шаҳридаги француз маданият марказида Афғон миллий мусиқа институти талабалари билан биргаликда концерт дастурини тақдим этган. «Сафар» ансамбли немис мусиқачилари билан ҳамкорликда, Бобур Саройига ташриф буюрган 600 нафар меҳмонни, Афғонистоннинг бой мусиқий анъаналари билан лол қолдириш билан биргаликда, ўзининг маданий ҳамкорлиги натижаларини ҳам тақдим этди. “Сафар” ансамблининг ушбу ҳаракатлари Афғонистон анъанавий ва халқ мусиқаси ноёб услублари ижроси учун юқори баҳоланган. Жамоанинг репертуари афғон анъанавий ва халқ мусиқасидан ташкил топган.