Festival nizomi


“ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ” халқаро мусиқа фестивалида
иштирок этиш тартиби
25-30 Август, 2017

Фестивалнинг асосий мақсад ва вазифалари

-миллий мусиқа санъатининг илғор ютуқларини кенг оммалаштириш;
-халқ анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш;
-ёш авлодда гўзалликка интилиш ҳиссини тарбиялаш;
-халқаро ижодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ғояларини тараннум қилиш;
-ўзаро маданий-маънавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш.


 Фестиваль ташкилотчилари

 Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги;
Самарқанд вилояти ҳокимлиги;
“Ўзбекнаво” эстрада-бирлашмаси;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси;
Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси.

 

Фестиваль тадбирлари

-“Энг яхши миллий қўшиқ ва чолғу мусиқаси ижроси” танлови;
-Илмий – назарий конференция;
-Самарқанд шаҳридаги боғ, театр ва бошқа концерт саҳналарида чиқишлар;
-Фестивалнинг якуний Гала – концерти.


Фестиваль танловида ҳар бир давлатдан якка ижрочи ёки ижодий гуруҳ иштирок этиши мумкин. Ижодий гуруҳ аъзоларининг сони 6 кишидан ошмаслиги лозим. Иштирокчиларнинг Ўзбекистонда бўлиши билан боғлиқ барча харажатларини (меҳмонхона, овқатланиш, транспорт) Фестиваль ташкилий қўмитаси ўз зиммасига олади. Меҳмонхонадан икки ўринли хоналар тақдим қилинади (бир ўринли хонада туриш истагини билдирган иштирокчи ўз ҳисобидан қўшимча тўловни амалга ошириши талаб этилади).

Фестивалда ўз ҳисобидан қатнашиш истагида бўлган номзодлар ҳам иштирок этишлари мумкин.

 

“Энг яхши миллий қўшиқ ва чолғу мусиқаси ижроси” танлови

Танловда профессионал ва ҳаваскор ижодий жамоалар ҳамда яккахон хонанда ва созандалар иштирок этишлари мумкин.
Ижро этиладиган асарлар қуйидаги йўналишлардан бирини ўз ичига олиши лозим:
-Халқ мусиқа ижодиёти (қўшиқ ёки куй);
-Анъанавий мумтоз мусиқа;
-Замонавий миллий ашула ва чолғу мусиқаси;

Ижро дастурининг умумий давомийлиги 15 дақиқадан ошмаслиги лозим.

Фестивалда иштирок этиш истагида бўлган жамоалар қуйидаги ҳужжат ва маълумотларни Фестиваль ташкилий қўмитасига 2017 йил 1 апрелига қадар электрон шаклда info@sharqtaronalari.uz манзилига жўнатилишлари лозим:

-Фестиваль иштирокчисининг тўлдирилган анкетаси (анкета WORD шаклда anketa-2017_ru);
-видео ва аудио  материаллар;
-жамоа ёки яккахон ижрочи тўғрисида маълумот (300 сўздан ошмаслиги лозим);
-жамоа ёки якка ижрочининг фото-суратлари (босма нашрлар учун);

Саралаш комиссиясининг хулосаси 2017 йилнинг 15 апрелига қадар иштирокчиларга маълум қилинади.

Таклиф этиладиган иштирокчилар ўзлари билан ўлчами 2м х 1м бўлган Давлат байроғини олиб келишлари лозим.

Халқаро ҳайъат

Танловни баҳолаш учун халқаро ҳайъат шакллантирилади. Ёрқин миллий хусусиятлар, мазмундорлик, юксак ижро маҳорати ва саҳна маданияти асосий мезони ҳисобланади.

Ташкилий қўмита ҳайъат аъзоларининг баҳо қўйиши ва мукофотлар тайинлаши бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.


Мукофотлар

 Танлов ғолиблари учун Фестиваль ташкилий қўмитаси томонидан қуйидаги мукофотлар таъсис этилган:

 Гран-При – 10.000 минг АҚШ доллари;

1 - мукофот (2 та) ҳар бири 7.000 АҚШ долларидан;

2 - мукофот (2 та) ҳар бири 5.000 АҚШ долларидан;

3 - мукофот (2 та) ҳар бири 3.000 АҚШ долларидан.

Ижодий уюшмалар, жамғармалар, халқаро ва бошқа ташкилотлар махсус мукофотларини таъсис қилишлари мумкин.

Танловнинг ҳар бир иштирокчисига махсус дипломлар топширилади.


Ташкилотчилар ҳуқуқлари

  1. Фестиваль қатнашчиларининг ижроларини эфирга узатиш ҳамда бошқа ташкилотларга трансляция қилиши учун рухсатнома бериш эксклюзив ҳуқуқи;
  2. Фестиваль тадбирларини ўтказиш ва унинг якуни давомида тайёрланган барча турдаги аудио, видео, босма ва бошқа хилдаги маҳсулотларни (фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларига гонорар тўламаган ҳолда) ишлаб чиқариш ва тарқатиш эксклюзив ҳуқуқи;
  3. Фестивал ташкилий қўмитаси манзилига танлов номзодлари томонидан  юбориладиган материаллардан реклама мақсадида фойдаланиш эксклюзив ҳуқуқи;

      4. Фестивалнинг ҳар бир иштирокчиси ўз тиббий суғуртасига эга бўлиши лозим;

 

Конференция

Фестиваль доирасида "Шарқ халқлари мусиқа маданиятида миллий анъаналарнинг шаклланиши ва ривожланиши" мавзусида илмий-назарий конференция ўтказилади.

Конференцияда сўзга чиқувчилар маърузалар матнини ёки батафсил тезисларни (тезис 300 сўздан кам бўлмаган ҳажмда) Фестивал ташкилий қўмитасига олдиндан тақдим қиладилар. Конференцияда иштирок этиш учун материаллар 2017 йилнинг 20 апрелга қадар фестивал ташкилий қўмитасининг электрон манзилига conference@sharqtaronalari.uz  юборишлари лозим.

Илмий-назарий конференцияда иштирок этиш бўйича комиссия хулосаси 2017 йил 5 майига қадар маълум қилинади.

Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, инглиз ва рус.


Фестиваль ташкилий қўмитасининг манзили:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, 100022, Яккасарой тумани, Тошбулоқ кўчаси, 8-АБ уй.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали
ташкилий қўмитаси
Тел.: (998 71) 2506133, (998 95) 1442545

web: www.sharqtaronalari.uz
e-mail: info@sharqtaronalari.uz